Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 12:27 Чоп этиш версияси

Инновацион изланишлар лабораторияси

Гулистон шаҳридаги 1-хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўтказилган республика ҳудудий ўқув-амалий семинари шундай номланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган семинарда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан энг илғор чет тили фани ўқитувчилари ўз дарс ишланмалари билан иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори, вазирлик ҳузуридаги хорижий тиллар бўйича ўқув-методик кенгаши раиси Б.Раҳимова, Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдураҳмонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимини янада такомиллаштириш, умумтаълим мактабларида ёшларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириши учун янги технологияларни жорий қилиш, таълим, фан ва амалиёт ҳамкорлигини кенгайтириш, инновацион ғояларни ҳаётга кенг татбиқ этишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Семинарда истеъдодли чет тили фани ўқитувчилари турли мавзуларда очиқ дарслар ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисми очиқ тўгарак машғулотларига қаратилди.

– Биринчи Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида барча ўқув муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Гулистон шаҳридаги 1-хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори С.Файзиева. – Бу ёшларни бир неча тилда бемалол сўзлаша оладиган юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мактабимизда ўтказилган ўқув-амалий семинар мазкур йўналишда қилиниши зарур бўлган ишларни яна бир бор режалаштириб олишга хизмат қилди.

Тадбир доирасида умумтаълим мактабларида чет тилларининг ўқитилиши, фан ўқитувчиларига қўйилаётган талаблар, эришилаётган ютуқлар, кузатилаётган камчиликлар ҳақида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 015






Все о погоде - Pogoda.uz