Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.08.2017 20:10 Чоп этиш версияси

Илғор тажрибалар оммалашмоқда

Илғор тажрибалар оммалашмоқда Андижон индустриал-педагогика коллежида “Янги ўқув йили – янги марралар сари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия, касб-ҳунар ўргатиш жараёнларини замон талаблари асосида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– 2017-2018 ўқув йилида таълим муассасаларида 103 ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрланади, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Фурқат Бузруков. – Вилоятдаги 129 академик лицей ва касб-ҳунар коллежида янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бу каби тадбирлар илғор тажрибаларни оммалаштириш, ходимларнинг билим ва малакасини янада бойитишга хизмат қилади.

Иштирокчилар дастлаб коллеж радиоси фаолияти билан танишди, сўнг жорий йилда мазкур таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросимида қатнашди. “Томорқа дастури” бўйича йил давомида олиб борилган ишлар акс эттирилган видеороликлар, махсус ва умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг “Мустақиллик”, “Хотира” дарслари ҳамда уларнинг янги ўқув йилига тайёрлаган иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Мавзуга оид маърузалар тингланди, фикр алмашилди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
2 966






Все о погоде - Pogoda.uz