Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.04.2017 15:59 Чоп этиш версияси

“Дўстлик” – танлов ғолиби

Фарғонада “Камалак" билимдонлари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда ёшларнинг жисмонан ва маънан баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши йўлида барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Ўз сафида 216 мингдан зиёд ўқувчи-ёшларни бирлаштирган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти ҳам бу ишларга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ташкилотнинг умумтаълим мактабларидаги тузилмалари болаларнинг билимга бўлган интилишини кучайтириш, ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Танловда жамоалар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб, ижтимоий лойиҳа каби йўналишларда билим ва маҳоратини намойиш этди. Бувайда туманидаги 3-умумтаълим мактабининг “Дўстлик” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
2 831






Все о погоде - Pogoda.uz