Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 12:36 Чоп этиш версияси

Бола тарбияси бошидан...

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 509-мактабгача таълим муассасасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда тумандаги мактабгача таълим муассасалари мудиралари, санъаткорлар, ота-оналар ҳамда муассаса тарбияланувчилари иштирок этди.

Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов, 509-мактабгача таълим муассасаси мудираси М.Муродова ва бошқалар мамлакатимизда болажонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилаётган имкониятлар эътирофга лойиқлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мактабгача таълим тизими моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, фарзандларимизни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш каби долзарб масалаларни ҳал этишда алоҳида аҳамият касб этаётир.

– Бола тарбияси нозик масала, – дейди Севинч Усмонова. – Уларнинг келажаги кимнинг қўлида камол топишига боғлиқ. Икки фарзандим мазкур боғчада тарбияланаётганидан кўнглим тўқ. Бугун ўғлим ва қизимни бошқатдан кашф этдим. Айтган қўшиқлари-ю, бажарган ролларидан завқланиб кетдим.

Ўғил-қизлар Тўмарис, Алпомиш, Барчин, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Алишер Навоий сингари буюк сиймолар ролини ижро этиши уларнинг жажжи қалбида Ватанга муҳаббат, улуғ аждодларга ҳурмат, миллий қадриятларимизга садоқат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбирда болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар ва турли саҳна кўринишлари меҳмонларга баҳорий кайфият улашди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 615






Все о погоде - Pogoda.uz