Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2017 15:44 Чоп этиш версияси

Битирувчиларга дипломлар топширилди

Битирувчиларга дипломлар топширилди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва магистратура босқичлари битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икромов, ички ишлар вазири А.Азизов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев, Олий суд раиси ўринбосари Б.Деҳконов, Судьялар ассосиацияси раиси ўринбосари У.Мингбоев ва бошқалар битирувчиларни самимий табриклаб, дипломларни топширди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Бу вазифалар ижросини таъминлашда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси ва бошқа бир қатор ташкилотларнинг университет фаолиятини такомиллаштиришдаги ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

Университетда замонавий ўқув ва моддий-техник база яратилган. Ўқув, илмий-услубий бўлинмалар, кафедралар ўқитишнинг замонавий техник воситалари, ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий маҳсулотлар билан таъминланган. Ўқитиш замонавий услуб ва технологиялар орқали амалга оширилмоқда. Мазкур ўқув йилида ушбу олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичини 374 нафар ҳамда магистратура босқичини 109 нафар йигит-қиз тамомлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов қатнашди.

Нурилло Насриев, Cарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
5 963






Все о погоде - Pogoda.uz