Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 16:46 Чоп этиш версияси

Фан олимпиадасининг якуний босқичида Андижондан 28 ўқувчи қатнашади

Мамлакатимизда ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, илм-фан ва ишлаб чиқаришда юксак марраларни забт этиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар юксак самаралар бермоқда. Бу ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган республика фан олимпиадасининг Андижон вилояти босқичида яна бир бор намоён бўлди.

– Барча фанлар бўйича фан олимпиадалари юқори савияда ўтди, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ф.Бузруков. – Ўқувчиларнинг ўз билим ва имкониятларини тўлақонли намоён этиши учун аудиториялар талаб даражасида жиҳозланиб, зарур шароитлар яратилди.

Вилоятдаги 12 академик лицей ва 117 касб-ҳунар коллежининг иккинчи ва учинчи босқичида таҳсил олаётган 1 минг 154 ўқувчи 14 фан бўйича ўз билим ва истеъдодини синовдан ўтказди. 28 зукко ўқувчи фан олимпиадасининг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Олимпиаданинг вилоят босқичида география фани бўйича энг юқори балл тўплаб, устозларим ишончини оқладим, – дейди Андижон индустриал педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сарвиноз Сотволдиева. – Мақсадим, мамлакат босқичида ҳам ғолиб бўлиш ва келажакда ўзим танлаган соҳа бўйича етук мутахассис сифатида юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
3 328






Все о погоде - Pogoda.uz