Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2017 17:46 Чоп этиш версияси

Бўлғуси мутахассислар

Бўлғуси мутахассислар Бухоро вилояти Когон туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ёшлар ўз танлаган соҳаси бўйича пухта билим олиши, зарур кўникмаларни эгаллаши, малакали мутахассис бўлиб етишиши учун барча шароит яратилган.

Таълим масканида 480 ўқувчи енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш технологияси, компьютер инжиниринги техниги, ер усти транспорт тизимлари ва улардан фойдаланиш, хизмат техникаси ва технологияси, бухгалтерия, электр энергетикаси йўналишлари бўйича таҳсил олмоқда.

Жорий ўқув йилида коллежни 169 ўқувчи тамомлайди. Тегишли корхона ва ташкилотлар билан тузилаётган тўрт томонлама шартномага мувофиқ битирувчилар таълимдан сўнг доимий иш ўрнига эга бўлади.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 849






Все о погоде - Pogoda.uz