Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.08.2017 16:56 Чоп этиш версияси

Ўқитувчилар учун малака ошириш курслари

Пойтахтимизда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ўрта таълим мактабларнинг 10-синфларида дарс берадиган фан ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов ва бошқалар мамлакатимизда таълим тизимини давр руҳига монанд ислоҳ этиш, уни сифат ва мазмун жиҳатдан доимий такомиллаштиришга муттасил эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 2 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳа ходимлари зиммасига долзарб вазифалар юклатилди.

Бугунги кунда умумий ўрта таълим жараёнида олиб борилаётган янгиланиш жараёнларида ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллай олиш кўникмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат таълим стандартлари, ўқув дастур ва режалари, адабиётлар ҳам айни шу тамойил асосида яратилмоқда.

– Бугун юртимизда шиддат билан кечаётган ўзгаришлар таълим тизимида ҳам ўз ифодасини топмоқда, – дейди Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти доценти Баҳодир Ҳайдаров. – Президентимиз ташаббуси билан кенг жамоатчилик, ота-оналар, таълим соҳаси вакиллари, ўқувчиларнинг фикр ва таклифларини пухта ўрганган ҳолда умумтаълим мактабларида 10-11-синфлар ташкил этилмоқда. Ўтган қисқа фурсат мобайнида ўқув-меъёрий, услубий ҳужжатларни такомиллаштириш устида иш олиб борилди.

Семинарда янги ўқув йилида 12 фан кесимида ўқитувчилар учун муҳим саналган масалалар бўйича тушунчалар берилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 856






Все о погоде - Pogoda.uz