ЎзА Ўзбек

11.05.2019 11:52 Чоп этиш версияси

Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 510–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, 
№ 12, 470-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 
2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзоларини ваколатлари муддати тугаганидан кейин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилган тақдирда ишга жойлаштириш «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7–8, 
217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг иккинчи қисмидаги «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 9-модданинг иккинчи қисмидаги:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

3) 21-модданинг:

тўртинчи қисми ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «минерал ва термал сувлар бўйича – ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 30-модданинг иккинчи қисмидаги «ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) 41-модданинг иккинчи қисмидаги «ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш» деган сўзлар «ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 44-модданинг иккинчи қисмидаги «ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш» деган сўзлар «геология ва минерал ресурслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 
2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 
№ 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, 
№ 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 
2017 йил, № 4, 136-модда; 2018 йил, № 7, 486-модда, № 10, 672-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 17-модда иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқади»;

учинчи тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 26-модданинг:

ўн биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми кўриб чиқиши учун тақдимнома киритади»;

ўн иккинчи йигирманчи хатбошилари тегишинча ўн учинчи йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 
2 сентябрда қабул қилинган 927–XII-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил
14 декабрда қабул қилинган 164–II-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2,
12-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 134-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2017 йил, № 6,
299-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низом»;

2) 1-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (бундан буён матнда Олий мактаб деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 2-моддадаги «Марказ» деган сўз «Олий мактаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 3-модда «махсус унвонини» деган сўзлардан кейин «ва мансаб даражасини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Мансаб даражалари:

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Кенгаш раисига;

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Олий мактаб директорига;

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Департамент директорига, Олий мактаб директорининг ўринбосарига;

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Кенгаш котибига, Олий мактабнинг кафедра мудирига, кафедра профессорига, кафедра доцентига, Департамент директорининг ўринбосарига;

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бошқарма бошлиқлари ўринбосарларига ва бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг ёрдамчиларига, Кенгашнинг етакчи инспекторларига ва биринчи бўлими мудирига, Олий мактабнинг бўлим бошлиқларига, кафедра ўқитувчиларига, Департаментнинг бўлим ва ҳудудий бўлимлари бошлиқларига;

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига,Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқлари ўринбосарларига, бош ва катта консультантларига, Кенгашнинг архив мудирига ва девонхона мудирига, Олий мактабнинг юрисконсультига, бош ва етакчи мутахассисларига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига ва юрисконсультига;

1-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятсуди, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг бўлим бошлиқларига, бош мутахассисларига, судья катта ёрдамчиларига, Олий мактабнинг девонхона мудирига, архив мудирига;

2-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг катта мутахассисларига, девонхона мудирларига, судьялар малака ҳайъатлари котибларига, Департамент ҳудудий бўлимларининг бош мутахассисларига;

3-даражали юрист

туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья ёрдамчиларига, девонхона мудирларига берилади»;

6) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. 1, 2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражалари:

Кенгашнинг ва Олий мактабнинг ходимларига – Кенгаш раиси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони ходимларига – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи турувчи судларнинг девонлари, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, Олий судининг раиси, Кенгаш раиси ушбу Низомнинг 4-моддасида назарда тутилмаган лавозимни штат жадвалида мавжуд муайян лавозимга тенглаштиришга ҳамда 1-даражали адлия маслаҳатчиси ва унгача бўлган мансаб даражасини беришга ҳақли»;

7) 61-моддадаги «Марказ» деган сўз «Олий мактаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Судларга, Кенгашга, Олий мактабга, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлимларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа ташкилотлардан ишга ўтган ходимларга мансаб даражалари улар қайси лавозимга тайинланганлиги, билими ва иш тажрибаси, шунингдек илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонлари ва мансаб даражалари ҳисобга олинган ҳолда берилади»;

9) 9-моддадаги «Юридик мутахассислик бўйича иш тажрибаси» деган сўзлар «Иш стажи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 10-моддадаги «Марказ» деган сўз «Олий мактаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 11-моддадаги «Марказда» деган сўз «Олий мактабда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 13-моддадаги «Марказ» деган сўз «Олий мактаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 14-моддадаги «Марказ» деган сўз «Олий мактаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5,
126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда;
2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил,
№ 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар;
2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472,
474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар;
2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12,
336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1,
2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар;
2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда;
2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383,
385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 70-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талабларини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан бузиш»;

2) 97-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«97-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш»;

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш»;

3) қуйидаги мазмундаги 971-модда билан тўлдирилсин:

«971-модда. Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш

Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 98-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Саноатда ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормаларини ҳамда йўриқномаларини бузиш, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

5) 260-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«260-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органлари

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 55-моддасида, 
70-моддасида (ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисмида), 97, 971, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари – энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача миқдорда;

инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари – энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

кон-техник инспекцияларининг ва ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари – энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;

давлат инспекторлари – энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда»;

6) қуйидаги мазмундаги 2601-модда билан тўлдирилсин:

«2601-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисми мустасно),
71-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш қоидалари мустасно),
72-моддасида (ер ости сувларига доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари – энг кам иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда;

минтақавий инспекциялар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари – энг кам иш ҳақининг етмиш бараваригача миқдорда;

инспекторлар – энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда»;

7) 261-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 
65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 
701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 
85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91, 911, 912, 913, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 
162-моддасида, 1631-моддасида (бундан уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш мустасно), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, № 12/2, 362-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 2-модда қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«олтин изловчилар усулида кавлаб олиш – ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда кавлаб олиш»;

2) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади»;

3) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза этиш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш, ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаш, шунингдек фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини ташкил этиш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ҳамда фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини, фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини юритиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш»;

4) қуйидаги мазмундаги 81-модда билан тўлдирилсин:

«81-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

кончилик муносабатлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этиш;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш йиллик давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш»;

5) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11-модда. Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун, шунингдек нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат ҳисобига қўйилмасдан туриб амалга оширишга йўл қўйилмайди, бундан давлат геология фонди билан келишилган ҳолда амалга ошириладиган ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганишга оид ишлар мустасно»;

6) 12-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 14-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 15-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 16-модданинг:

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

10) 17-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Кавлаб олинган ва кавлаб олиш жараёнида йўқотилган фойдали қазилмаларни ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг розилиги билан амалга оширилади»;

11) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер қаъридан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати (бундан буён матнда углеводородлар деб юритилади), бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш»;

12) 22-модданинг иккинчи қисмидаги «ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган» деган сўзлар «ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 23-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун – уч йил муддатга»;

тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

14) 25-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурларида назарда тутилган геология қидирув ишларини олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилиши»;

15) 26-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лицензия:

лицензия эгаси ҳақидаги маълумотларни;

ер қаъри участкасининг номини;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлардан мўлжалланган мақсадни;

фойдаланишга берилаётган ер қаъри участкасининг дастлабки кўрсаткичларини;

ер қаъридан фойдаланиш муддатларини;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини ўз ичига олиши керак»;

16) 27-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, олтин изловчилар усулида кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган лицензиялар мустасно»;

17) 28-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмалари саноат хавфсизлигини таъминлашга доир қисмида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилади»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фойдали қазилмалар конлари жойлашган жойларда ер участкаларининг ажратмаси кон ажратмасига мувофиқ ажратилади»;

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

18) 29-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ишлатилаётган конда фойдали қазилмаларнинг ёки қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг янги турлари мавжудлиги тўғрисида, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки хусусиятлари ҳақидаги, лицензияни бериш пайтда номаълум бўлган маълумотлар аниқланган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига фойдали қазилмаларнинг захираларини қайтадан тасдиқлаш учун геологик материаллар юбориши шарт.

Лицензияни берган орган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори асосида ўзгартишлар киритиши мумкин»;

19) 33-модданинг биринчи қисми:

тўртинчи хатбошисидаги «углеводород» деган сўз «фойдали қазилма» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) қуйидаги мазмундаги 381-модда билан тўлдирилсин:

«381-модда. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш

Тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш мақсадида ер қаъри участкалари юридик ва жисмоний шахсларга берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари ер ости кон қазишмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ишларни олиб бораётганда қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг рудани фақат майдалашни ва гравитация усулини қўллаш ҳуқуқига эга.

Кимёвий реагентлар қўлланилган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологиясидан фойдаланиш тақиқланади»;

21) 42-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 45-модда:

биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар «янги аниқланган конда фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан эътиборан бир йил давомида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 50-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан ишлаб чиқариш назорати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геологик, маркшейдерлик ёки техник хизматлари томонидан, бу каби хизматлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда амалга оширилади».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 
65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 
20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 
89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, 
№ 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 
2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, 
№ 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, 
№ 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 69-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзоларини ваколатлари муддати тугаганидан кейин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилган тақдирда ишга жойлаштириш «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади»;

2) 106-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзоси ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтган тақдирда»;

3) 165-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Корхоналарнинг, муассасаларнинг ёки ташкилотларнинг раҳбарлари ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини у сенаторлик мажбуриятларини бажараётган вақтда унинг иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Сенаторлик вазифаларини бажараётган вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатига ва Сенати аъзосига ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили берилади, бундан қонун ҳужжатларида кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатига ҳар йилги меҳнат таътили, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда берилади».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 
2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 12-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек сенаторнинг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;

2) 20-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин».

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 
2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 12-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;

2) 20-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидагиваколатли вакили иштирок этиши мумкин».

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 14-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қонунчилик палатасининг қўмиталаридаги қонун лойиҳаси муҳокамаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин»;

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 32-модда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин;

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 321-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Қонунчилик палатаси депутатининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 
2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 
2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 31-модда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 311-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили сенаторнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 704–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 
2015 йил, № 12, 452-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16-модда. Депутатнинг ва Сенатда доимий асосда ишлаётган сенаторнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари

Депутатларга, сенаторларга ваколатлари муддати тугаганидан кейин ишга жойлашишга доир кафолатлар берилади. Ваколатлари муддати тугагач, депутатга, сенаторга ўзининг розилиги билан бошқа лавозимдаги иш, шу жумладан юқорироқ лавозимдаги иш ҳам берилиши мумкин.

Депутат, сенатор илгариги иш жойига (лавозимига) қайтган тақдирда, депутатнинг, сенаторнинг аввалги эгаллаб турган лавозимига қабул қилинган шахс билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 106-моддасининг 2-бандига мувофиқ бекор қилинади.

Корхона, муассаса, ташкилот қайта ташкил этилган ёки ходимлари сони (штати) ўзгарган тақдирда депутатга, сенаторга ваколатлари муддати тугаганидан кейин илгариги иш жойи бўйича бошқа аввалгисига тенг лавозим берилади. Бунда депутатни, сенаторни ишга жойлаштириш мажбурияти ҳуқуқий ворис зиммасига юклатилади.

Корхона, муассаса ёки ташкилот тугатилган тақдирда, депутатга, сенаторга ўзининг розилиги билан бошқа корхонада, муассасада ёхуд ташкилотда иш (лавозим) берилади. Бунда депутатни, сенаторни ишга жойлаштириш мажбурияти юқори турувчи орган ёки бошқа ваколатли орган зиммасига юклатилади.

Сайланишига (тайинланишига) қадар, лавозимларга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган лавозимларда ишлаган депутатларни, сенаторларни ишга жойлаштириш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат тарқатиб юборилган тақдирда, депутатга, сенаторга ишдан бўшатиш ойлик нафақаси ҳисобга олинган ҳолда ишга жойлашиш даврида қонунда белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари муддати умумий иш стажига, хизмат муддатига ва аввалги ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади».

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ–60-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили қонун лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди, қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлигини ташкил этади».

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июнда қабул қилинган «Суд экспертизаси тўғрисида»ги ЎРҚ–249-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 230-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 
2017 йил, № 9, 510-модда) 26-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат суд-экспертиза муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришни ва унга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади».

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ–353-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 9, 239-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг фаолиятини таъминлайди»;

2) 10-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10-модда. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси»;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиришни амалга оширади».

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ–403-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 
2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги мазмундаги 241-модда билан тўлдирилсин:

«241-модда. Парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлайди, хусусан:

Давлат бюджети лойиҳасининг Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун тақдим этилишини таъминлайди;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Олий Мажлис палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

зарур бўлганда Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини Олий Мажлис палаталари томонидан эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;

ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг ёки Сенат аъзосининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Олий Мажлис палаталари қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўради, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мазкур йўналишдаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб боради;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этади».

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ–460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда) 208-моддаси олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд процесси иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга».

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда) 165-моддаси тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш, стенограмма юритиш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга».

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ–462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда) 143-моддаси тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш, стенограмма юритиш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга».

20-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

21-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                Ш. Мирзиёев


ЎзА
6 348