Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 20:59 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида навбатдаги кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида навбатдаги кўргазма Ватанни улуғлаш, унинг тенгсиз ва ягона эканини ҳис этиб яшаш ҳар биримиз учун катта бахт. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик тантаналари арафасида Ватан ва истиқлол сўзлари замирида улуғ ҳикмат борлигини қайта-қайта таъкидласак арзийди. Бундай улуғ кунларда ёзувчи ва шоирлар, мусаввирлар она юртга бўлган чин меҳри ва садоқатини ижодий ишларида тасвирлашга ошиқади...

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида санъатсеварларга тақдим этилаётган “Юртим шамоли” шахсий кўргазмасини ҳам Муҳаммад Рустамов, Нўъмон ва Абдулла Холмирзаевларнинг истиқлол шодиёналари олдидан она замин ва табиат гўзалликларига бўлган ҳақиқий кўнгил изҳори дейиш мумкин.

Кўргазмага келган рассомлар, санъатшунослар, журналистлар, тасвирий санъат ихлосмандлари азиз ва муқаддас гўшанинг қишу ёзи, баҳору кузи, ёмғиру шамоли, қуёши тафтидек иссиқ ва меҳрибон одамларининг тасвирлардаги образини томоша қилиш имконига эга бўлди.

5 (6).JPG

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси масъул котиби Б.Обидов, Ўзбекистон халқ рассоми Л.Ибрагимов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда тасвирий санъатга қаратилаётган алоҳида эътибор шу соҳада меҳнат қилаётган мўйқалам соҳибларини серқирра ва сермаҳсул ижод қилишга ундаётганини таъкидлади.

– Мусаввирларнинг кўргазмага қўйилган ишлари ҳақиқатан юксак дид ва муҳаббат маҳсули, – дейди Ўзбекистон санъат арбоби Отахон Оллоберганов. – Ҳар уччала ижодкорнинг ўз услуби ва йўли бор. Буни уларнинг тасаввур ва ички туғёнидан яралган асарларида ҳам кўриш мумкин.

Кўргазмада муаллифларнинг саксондан ортиқ иши мухлислар эътиборига ҳавола этилган.

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
3 552






Все о погоде - Pogoda.uz