Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 21:26 Чоп этиш версияси

Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги

Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги Навоийда “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди.

Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари “Президент асарлари билимдони”, “Бадиий ижод”, “Энг истеъдодли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни ифодалаган дизайнер”, “Ватан куйчиси” каби 8 номинация бўйича турли ёш гуруҳларида ғолиблик учун баҳслашди.

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятли кадрлар бўлиб улғайиши, юксак маънавиятли шахс сифатида камол топиши, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Биринчи Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Фестивалда ёшларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини нечоғли теран англаши, дунёқараши синовдан ўтказилди. Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада миллий ҳунармандчилигимиз намуналари намойиш этилди.

– Бугунги мураккаб даврда атрофимизда рўй бераётган ҳар қандай воқеликни теран ва онгли равишда таҳлил қилиш биз, ёшлардан доимий ҳушёрлик ва маънавий баркамолликни талаб этмоқда, – дейди “Бадиий ижод” номинацияси ғолиби, Навоий давлат педагогика институти талабаси Д.Маматова. – Фестивалда билим ва тажрибамизни яна бир бор имтиҳон қилдик. Тенгдошларимиз билан фикр алмашдик. Ижодий камолотимизга қанот бағишлаган фестиваль биз, ёшларни янада фаолликка чорлади.

Ғолиблар фестивалнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
10 885






Все о погоде - Pogoda.uz