ЎзА Ўзбек

27.10.2017 19:02:15 Чоп этиш версияси

Ёшлар тарбиясида миллий киноларимизнинг роли қандай?

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ўзбек миллий киносининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзуида киноижодкорлар билан учрашув ташкил этилди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти проректори Д.Баратов ва бошқалар мамлакатимизда миллий кинематографияни ривожлантириш, унинг халқимиз ҳаётидаги, айниқса, ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳамда таъсирини кучайтириш, фильмларимизнинг ғоявий-бадиий савиясини юксалтириш, экранда замонамиз қаҳрамонларини акс эттириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани ва бу борада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда миллий кинематографиянинг ўзига хос мактаб ва йўналишларини янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида миллий қадрият ва анъаналаримизни, халқимизнинг бағрикенглик, меҳр-оқибатлилик сингари фазилатларини кенг тарғиб этадиган, навқирон авлодни зарарли оқим ва ғоялар таъсиридан асрашга хизмат қиладиган киноасарлар кўпаймоқда.