Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2017 18:29 Чоп этиш версияси

Ёшлар ижоди намойиш этилмоқда

Ёшлар ижоди намойиш этилмоқда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган тасвирий ва амалий санъат фестивали турли кўргазмалар, ижодий мулоқотлар, маҳорат сабоқлари, учрашувларга бой бўлмоқда.

Фестиваль доирасида Тошкент Фотосуратлар уйида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлод манфаатларини ҳимоялашга оид эзгу саъй-ҳаракатлар йигит-қизларнинг пухта билим олиши, ўз қизиқишига мос касб-ҳунар эгаллаши, ижодий-интеллектуал салоҳиятини намоён этишига туртки бераётганини таъкидлади.

Тасвирий ва амалий санъат фестивалида моҳир мўйқалам соҳиблари билан бирга талабалар, тасвирий санъатга иштиёқи баланд ёшлар ҳам ўз ижод намуналари билан қатнашмоқда.

– Рассом ўз асарлари орқали одамлар қалбида гўзалликка меҳр шакллантиришга интилади, – дейди Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти проректори Дилфуза Раҳматуллаева. – Ушбу фестиваль ҳам замондошларимиз образини яратиш, юртимиз манзараларини акс эттириш орқали ёшлар қалбига энг эзгу ғояларни сингдириш, Ватанга муҳаббат, яратилаётган шароит ва имкониятларга муносиблик, тинч ва осойишта кунларимизга шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кўргазмада Бобур Дадамуҳамедов, Жасур Жумаев, Мирзомасхар Акромов, Рашид Хўжаниёзов, Диёра Ғуломова, Баҳор Ўтамуродова, Шаҳноза Эгамбердиева каби ёшларнинг тасвирий ва амалий санъатга мансуб ижодий ишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

Назокат Усмонова, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
3 118






Все о погоде - Pogoda.uz