Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 16:52 Чоп этиш версияси

Ёшлар ижод саройида "Тошкент мода ҳафталиги – 2017" тадбири бошланди

Ёшлар ижод саройида "Тошкент мода ҳафталиги – 2017" тадбири бошланди "Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкил этилган мазкур ҳафталикнинг очилишига енгил саноат корхоналарининг вакиллари, либос дизайнерлари, олий ўқув юртларининг талабалари, чеварлар таклиф этилди.

"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси раиси Ҳ.Комилова, Италия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци, Франция элчихонаси маслаҳатчиси Изабель Кельбель ва бошқалар Тошкент мода ҳафталиги тадбири Ўзбекистон ҳамда турли хорижий давлатлар дизайнерларининг ўзаро фикр алмашишида ўзига хос ижодий мулоқот майдони вазифасини ўташини таъкидлади.

Ёшлар ижод саройида "Тошкент мода ҳафталиги – 2017" тадбири бошланди

Мамлакатимизда мода индустриясини ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотларнинг янги моделларини яратиш, халқимизга дунё талабларига жавоб берадиган либослар намуналарини тақдим этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда хорижий дизайнер ва модельерлар билан узлуксиз, самарали ҳамкорликни ўрнатиш, замонавий ўзбек либосларини дунё миқёсида тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда.

– Ўзбек матолари ўзининг экологик тозалиги, жаҳон андозалари талабларига мослиги билан ном қозонган, – дейди "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг тайёр маҳсулотлар дизайнини ривожлантириш ва экспорт бўлими бошлиғи Умида Узоқова. – Мода ҳафталигида матоларимиз, либослар дизайнига оид эришган ютуқларимизни тўлақонли намойиш этиш имконияти пайдо бўлди.

– Бу ҳафталикка таклиф этилганимдан ғоят мамнунман, – дейди италиялик дизайнер Антонио Гримальди. – Ўзбек миллий матолари, улардан тайёрланган либослар рангининг бетакрорлиги, бичими, ташқи кўриниши, кўркамлиги билан мени ғоят мафтун этди.

Ёшлар ижод саройида "Тошкент мода ҳафталиги – 2017" тадбири бошланди

Мода ҳафталиги юртимиз ва хорижлик дизайнерларнинг ижоди билан яқиндан танишиш, уларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун имкон яратиш, ёш дизайнерлар, модельерларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитишдек мақсадларни кўзлайди.

Мазкур ҳафталик доирасида ўзбек миллий матолари кўргазмаси, ёш модельерлар ижодининг намойиши, муаллифлик ишлари тақдимоти, ўқув семинарлари, ёшлар учун маҳорат сабоқлари, "Tashkent fashion performance" ўзбек ва хорижий дизайнерларнинг ижодига оид дефиле, миллий либослар фестивали бўлиб ўтади.

Ҳафталик ўзбек миллий ва замонавий матолари кўргазмаси ҳамда миллий либосларимиз намойиши билан бошланди.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 581






Все о погоде - Pogoda.uz