Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 20:00 Чоп этиш версияси

Ёш рассомлар кўргазмаси

Ёш рассомлар кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати «Дизайн» гуруҳи ўқувчиларининг «Истеъдод» номли ижодий кўргазмаси очилди.

10.JPG

Ёш рассомларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада ўн икки нафар 9-синф ўқувчисининг 50 га яқин ижодий иши намойиш этилди. Уларда юртимизнинг гўзал манзаралари, миллий урф-одатларимиз тасвирланган.

5.JPG

Шоҳиста Баҳодирова «Денгиз шаҳри» номли ишида ўз тасаввуридаги шаҳарчани чизган. Бу ишда ёш иқтидор эгасининг болаликка хос беғуборлиги сезилиб турибди. Аҳмаджон Шуҳратиллаевнинг «Нур», Камила Мязитованинг «Болалик» каби ишларида эса бахтли болалик, оила ва Ватанга муҳаббат туйғулари акс эттирилган.

21.JPG

Кўргазма 19 февралгача давом этади.

Гулноза Бобоева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
15 045