ЎзА Ўзбек

07.09.2018 13:10 Чоп этиш версияси

Янги мавсумда янги спектакль

Янги мавсумда янги спектакль
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри навбатдаги 46-театр мавсумини янги премьера спектакль билан кенг жамоатчилик иштирокида очди. Спектакль “Моя прекрасная леди” деб номланади.

Маданият вазирлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 2 пардали мюзикл, Бернард Шоунинг “Пигмалион” асарига асосланган мазкур спектакль Режиссёр Руслан Шерезданов, саҳналаштирувчи балетмейстер Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Исаева, дирижёр «Дўстлик» ордени соҳиби Дилшод Муталов, саҳналаштирувчи рассом Наталья Глубокиналар томонидан тайёрланди.

3ac75825-c1be-478f-90db-7e43770f1b20.jpg

Спектакль воқеалари Лондонда бўлиб ўтади. Элиза Дулиттл исмли оддий гул сотувчи қиз тақдир тақозоси билан лингвистика бўйича профессор Хиггинс назарига тушади. Профессор бир дўсти билан гаров ўйнайди. Гул сотувчи қизга таълим тарбия бериб уни Ледига айлантиришга онт ичади ва у ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Элиза нафосатли қизга айланади.

39b6d6fc-b3db-4d87-943d-28e84c41afbc.jpg

Спектаклда бош ролларни театр солистлари Ўзбекистон халқ артисти З.Соловей, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ф.Максудов, С.Артыков, солистлар Д.Шерезданова, В.Юлдашев, И.Бухаидзе, Н.Салихова, Н.Баратова ҳамда театрнинг хор ва балет артистлари ижро этишган.

ЎзА
5 740