Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 11:41 Чоп этиш версияси

Яхши сурат – юрт кўркидан дарак

Яхши сурат – юрт кўркидан дарак Тошкент Фотосуратлар уйида Бадиий ижодкорлар уюшмаси фотошўъбаси аъзоларининг ҳисобот кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлига яратилган кенг имкониятлар фотография санъатининг ривожланишига, хусусан, шу йўналишда меҳнат қилаётган ижодкорларнинг улкан ютуқларга эришишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Айниқса, бундай эътибор Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фотошўъбаси фаолиятида яхши самара бераётир.

2005 йилда ташкил этилган ушбу фотошўъба ўттиздан ортиқ энг моҳир ва истеъдодли ижодкорни бирлаштирган. Юртимиз жамоли ва табиатини, истиқлол йилларида эришилган ютуқларни суратга олиб, халқимиз ва мухлисларга тақдим этаётган жамоанинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

Кўргазмада А.Жумаев, Р.Шагаев, Е.Володина, В.Гончаренко, Р.Шарипов, В.Жирнов, К.Минайченко, В.Соколов, В.Шлосберг, В.Левкович, С.Деҳқонов, Р.Исломов, Ғ.Шукуров ва бошқа муаллифларнинг икки юзга яқин иши намойиш этилмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
3 319






Все о погоде - Pogoda.uz