Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2017 17:34 Чоп этиш версияси

Водил музейи

Водил музейи Фарғона вилоятининг Водил қишлоғида жойлашган Фарғона тумани маданият ва истироҳат боғида замонавий аттракционлар ўрнатилиб, нуронийлар учун дам олиш маскани ҳам барпо этилган.

Меҳнат фахрийси Холдорали Қулфиддинов ташаббуси билан боғда Туман тарихий музейи ташкил қилинган. Мўъжазгина музейда ҳудуддаги қишлоқлар тарихи, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг водилликлар билан учрашувлардаги суратлари, тумандан етишиб чиққан таниқли олимлар, маданият, санъат ва адабиёт намояндалари таржимаи ҳолига кенг ўрин берилган.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
6 836






Все о погоде - Pogoda.uz