Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 18:22 Чоп этиш версияси

Ватанни мадҳ этиб

Нукусда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Танловда маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг халқ ансамбллари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси З.Мақсудова, Нукус маданият ва санъат коллежи ўқувчилари С.Турдимуратов, М.Бейимбетова, Н.Бозорбоева, Г.Ахметова, 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Н.Тўлемисов, “Илме султан” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси А.Умрзоқов, “Ақ жағис” маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандаси Р.Юсупов ғолиб деб топилди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
3 503






Все о погоде - Pogoda.uz