Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 20:01 Чоп этиш версияси

Увайсий номидаги маҳалла вакиллари Увайсий юртида

Увайсий номидаги маҳалла вакиллари Увайсий юртида Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Увайсий номидаги маҳалланинг бир гуруҳ фаоллари Фарғона вилоятида бўлиб, Марғилон шаҳридаги шоиранинг уй-музейи ва вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди.

Мамлакатимизда адабиётимизни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий меросимизни ўрганиш, улуғ аждодларимиз хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг асарларини тарғиб этиш орқали китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ошириш борасидаги ибратли ташаббус халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Президентимиз жорий йил 25 март куни Юнусобод тумани Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишиш чоғида китобхонлик, Увайсий ижодий меросини ўрганиш борасида ҳам ўз тавсия ва таклифларини билдирди.

Мазкур тадбир ушбу маҳалла аҳлини шоира яшаган Марғилон шаҳри, бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, Увайсийнинг ижодий мероси билан янада яқиндан таништириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Шоиранинг уй-музейида фарғоналик шоир-ёзувчилар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирокида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. “Нуроний” жамғармаси марказий кенгаши раиси Ш.Жалилов, Ўзбекистон халқ шоири Э.Сиддиқова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида адабиётимиз ривожига, аҳоли ўртасида китобхонликни оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

– Маҳалламиз фаоллари билан Увайсийнинг уй-музейида бўлиб, шоиранинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишар эканмиз, қалбимиз ғурурга тўлди, – дейди пойтахтимизнинг Увайсий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилшодбек Маҳбубов. – Шоира ижодидан ўқилган намуналар барчамизга ажиб туйғулар бахш этди.

Биринчи Президентимиз ташаббуси билан Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлаш арафасида Увайсий уй-музейи қайта таъмирдан чиқарилди. Мазкур маскан доимо ижод аҳли, юртимизнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонлар, хорижлик сайёҳлар билан гавжум. 17 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Жаҳон отин Увайсий” адабий тўгараги кўплаб истеъдодли ёшлар учун ижод мактаби вазифасини ўтамоқда. Ўтган йилларда тўгарак аъзолари Дилфуза Содиқова, Наргиза Охунова, Нилуфар Абдуғаниева, Дилнавоз Қўлдошева Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди.

– Президентимиз раҳнамолигида китоб мутолааси ва китобхонликка қаратилаётган алоҳида эътибор ёшлар камолотида муҳим аҳамият касб этади, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Дилнавоз Қўлдошева. – Увайсий каби ижодкорларнинг бой адабий меросини ўрганиш биз, ёшлар учун жуда муҳим. Увайсий 4 девон тузган. Лекин бу девонларнинг асл нусхаси ҳозирча топилмаган. Шоира мумтоз ўзбек шеъриятининг барча жанрларида ижод қилган. Шоиранинг адабий мероси 269 ғазал, 29 мухаммас, 55 мусаддас, 1 мураббаъ, 1 чистон, 3 достон, тугалланмаган бир манзумадан иборат. Ижодининг ғоявий мавзу доираси теран ва кўп қиррали.

Меҳмонлар Фарғона ва Қўқон шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига ҳам саёҳат қилди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 836






Все о погоде - Pogoda.uz