Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2017 17:24 Чоп этиш версияси

Улуғ шоир ҳамиша қалбимизда

Ўзбекисон Қаҳрамони, халқимизнинг эъзозли ва азиз шоири Эркин Воҳидов ўзбек шеъриятининг ёрқин намояндаларидан. Унинг “Тонг нафаси”, “Қўшиқларим сизга”, “Юрак ва ақл”, “Менинг юлдузим”, “Муҳаббат”, “Тирик сайёралар”, “Руҳлар исёни” каби асарлари ҳар бир хонадон китоб жавонидан жой олган. Шоир ижодидаги ўзига хос тавсиф ва тасвир, ўхшатиш, ташбеҳ, тилдаги жозибадорлик, ҳақиқий ўзбекона лутфнинг мисралардаги ифодаси адабиётшунослар ва шеърият ихлосмандларини мафтун этиб, уларни ҳамиша баҳсу мунозараларга чорлайверади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарори ижроси асосида шоир юбилейини мамлакатимизда кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқимизнинг атоқли ижодкорига бўлган самимият, эъзоз ва эҳтиромининг ёрқин ифодаси бўлди.

Тошкент давлат юридик университетида Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Улуғ шоир ҳамиша қалбимизда» деб номланган маданий-маърифий тадбир ана шундай эзгу ишлар давомидир.

Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов, адабиётшунос олимлар Қ.Йўлдошев, И.Ёқубов ва бошқалар Эркин Воҳидовнинг ижодий мероси ёш авлодни Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз ва аждодлар яратган улкан маънавий бойликка садоқат руҳида тарбиялашда маънавиятимиз чашмаси сифатида хизмат қилишини таъкидлади.

– Мазкур тадбирни ташкил қилишдан мақсад талабаларни Эркин Воҳидов ижоди, шеърият олами билан янада яқин таништиришдир, – дейди Тошкент давлат юридик университетининг маънавият ва маърифат маркази раҳбари Шерзод Пўлатов – Атоқли шоиримиз яратган бадиий мерос халқимиз ва ёшлар қалбида мангу яшайверади.

Тадбирда Эркин Воҳидов шеърларидан намуналар ўқилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
1 369






Все о погоде - Pogoda.uz