Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 19:20 Чоп этиш версияси

"Туркистон" газетасида эълон қилинган тарихий материаллар илк бор илмий муомалага киритилди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаевнинг “Ўзбек мусиқа маданияти тарихи саҳифаларидан” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўтган асрнинг 20-йилларида "Туркистон" газетаси, "Ер юзи", "Маориф ва ўқитувчи" ва бошқа журналлар саҳифаларида эълон қилинган тарихий материаллар илк бор илмий муомалага киритилгани билан мутахассислар эътиборини тортмоқда. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан чоп этилган тўплам мустабид тузум давридаги ўзбек мусиқа маданияти ривожига доир муаммоларни тарихшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этишга хизмат қилади.

Китобда санъатнинг миллий театр, опера, кино ва кино мусиқаси каби турларининг ривожланиши билан боғлиқ жараёнлар ҳақида ҳам сўз юритилган.


Гулноза Бобоева, ЎзА
4 840