Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 16:43 Чоп этиш версияси

Тошкентда тайёрланган палов Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

Тошкентда тайёрланган палов Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди Пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчасида давом этаётган «
O‘
zbegim» миллий қадриятлар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар томонидан 7 360 килограммлик палов тайёрланди.

Палов тайёрланиш жараёнини Guinness World Records вакиллари бевосита кузатиб борди.

– Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилиш учун таомга тўрт тонна масаллиқ сарфланиши керак эди, – дейди Guinness World Records вакили Ричард Стенинг. – Бугун ушбу талаб ошиғи билан бажарилди. Паловни тайёрлаш жараёнида Гиннеснинг рекордлари китоби талабларига тўлиқ риоя қилинди. Демак, палов тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди. Бу, албатта, Гиннеснинг рекордлар китобига қайд этилади.

Фестиваль жараёнлари: суратлар билан ушбу ҳаволада танишинг.

Зиёдулла Жонибеков, Насиба Зиёдуллаева, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
6 818






Все о погоде - Pogoda.uz