Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 21:04 Чоп этиш версияси

Театр янги мавсумни бошлади

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида янги мавсум очилишига бағишланган сайёр матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда театр вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этди.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, театрларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 31 майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари янги мавсумда ҳам ғоявий-бадиий жиҳатдан пухта, замонавий қаҳрамон образи акс этган асарлар билан томошабинларни мамнун этишни режалаштирган.

– Президентимиз 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда маданият соҳасида жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшларимизни ҳақиқий санъатни англашга ўргатишда биз, санъаткорлар олдида муҳим вазифалар турганини алоҳида таъкидлади, – дейди театр директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов. – Ушбу вазифаларни бажариш учун салоҳиятимизни ошириш, янги ижодий изланишлар билан театр репертуарини бойитиш, баркамол шахсларни тарбиялашга ҳисса қўшиш асосий мақсадимиздир.

Тадбир сўнгида «Тоҳир ва Зуҳра» спектакли намойиш этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 599






Все о погоде - Pogoda.uz