Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 18:01 Чоп этиш версияси

Тасвирий санъат ҳафталиги чорлайди

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод мемориал-боғ музейида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб ўтказилаётган Тасвирий ва амалий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини, бадиий диди ва тафаккурини юксалтириш, ибратли анъана ва қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида эканини таъкидлади.

Жорий йилнинг 18-22 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган Тасвирий ва амалий санъат фестивали истиқлол йилларида мамлакатимиз тасвирий санъати соҳасида эришилаётган ютуқлар, бугунги кундаги бадиий таълим жараёнлари билан мухлисларни таништириш, ёш ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятлидир.

Фестиваль доирасида турли кўргазмалар, концертлар, маҳорат сабоқлари, миллий либослар намойиши, учрашув ва давра суҳбатлари, ижодий анжуманлар, тақдимот тадбирлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Энг яхши ўқув муассасаси", "Энг яхши мураббий", "Энг яхши тасвирий санъат асари", "Энг яхши кўргазма", "Энг яхши маҳорат дарси" танловлари ташкил этилиши ҳам нафис санъат фидойиларини аниқлаш имконини беради.

Фестиваль кун тартибидан ўрин олган энг йирик кўргазмалардан бири – "Баҳор нафаси" ижодий лойиҳаси рассомларнинг она табиатга, миллий анъана ва қадриятларимизга, халқимизнинг эзгу орзу-интилишларига муносабатини акс эттирса, "Камолиддин Беҳзод издошларимиз" ижодий танлови тасвирий санъатга меҳри баланд ёшларни аниқлаш имконини беради. Шу билан бирга Хитой, Индонезия, Бангладеш, Япония, Фаластин ва бошқа мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи кўргазмалар, россиялик фоторассом Александр Маркевич ижодига бағишланган кўргазма томошабинларда катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 377






Все о погоде - Pogoda.uz