Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 17:52 Чоп этиш версияси

Суратларда она замин тавсифи

Суратларда она замин тавсифи Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйи юртимиз фото усталарининг ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёш фотоҳаваскорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган навқирон авлод қалбида садоқат, ватанпарварлик ғояларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек улуғ ишларга ҳисса қўшиб келмоқда.

19.JPG

Ижодкорларнинг тасвирий, амалий ва фото санъати асарлари намойиши масканига айланган ушбу муҳташам ва замонавий даргоҳ ҳамиша мухлислар билан гавжум. Унда ташкил этилган навбатдаги фотокўргазма Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланди.

8.JPG

"Санъат" журнали бош муҳаррири Д.Қодирова ва бошқалар мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётининг муҳим асоси бўлган Конституцияда ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлангани, давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши белгилаб қўйилгани ҳамда бу борадаги ислоҳотлар ижод аҳлининг улкан ютуқларга эришишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

3.JPG

– Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фотошўъбаси аъзолари ва фотосурат усталарининг бугунги кўргазмаси ҳам ана шундай ҳуқуқ ва ғамхўрликлар ифодасидир, – дейди фоторассом Зафар Рўзиқулов. – Гўзал юртимиз жамоли ва табиатини, истиқлол йилларида эришилган ютуқларни суратга олиб, халқимиз ва мухлисларга тақдим этаётган фотоижодкорлар меҳнати чиндан эътироф ва таҳсинга лойиқ.

Кўргазмада Р.Шарипов, А.Жумаев, В.Шлосберг, Р.Шагаев, А.Мамадаминов, А.Абдуллаев, Е.Володина, Ҳ.Атоев, С.Ўрмонов, С.Икромов каби муаллифларнинг элликка яқин иши намойиш этилмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
2 160






Все о погоде - Pogoda.uz