Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 18:25 Чоп этиш версияси

Буюк шоирга эҳтиром

Буюк шоирга эҳтиром Навоий шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишлаб услубий-амалий семинар ўтказилди.

Унда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарларининг ёш авлод тафаккурини бойитишдаги ўрни хусусида сўз юритилди.

Ўқувчилар томонидан шоир ғазалларидан намуналар ўқилди, уларга басталанган куй-қўшиқлар ижро этилди. Асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир доирасида “Алишер Навоий асарларида мен севган қаҳрамон” мавзусида расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
2 129






Все о погоде - Pogoda.uz