Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 15:47 Чоп этиш версияси

Шоир билан учрашув

Ўзбек адабиётининг оташнафас шоирларидан бири, Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ва истеъдодли шоира Адиба Умирова билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимлари иштирокида адабий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув том маънода катта авлод вакили билан ёш авлод ўртасидаги ижодий мулоқотга айланди. Шеърият ихлосмандларига севимли шоиримиз ижод намуналаридан ўқиб берди.

Омон Матжон бутун дунё дардларини шеърларига олиб кирган шоир. Ҳамиша юксак пардаларда куйлаган, она Ватан, халқ, садоқат ва муҳаббат туйғулари шоир шеърларининг сўнмас қуёши бўлиб келган. Шоирнинг бетакрор ижоди адабиётимизнинг беқиёс намунаси саналади. У ўзи айтганидек, бутун умр санъат ва адабиёт дарди билан яшади. Рус халқининг буюк шоири Е.Евтушенко ҳам ўзбек шоирлари орасидан Омон Матжон шеърларини таржима қилгани бежиз эмас.

DSC_6835.JPG

DSC_6858.JPG

DSC_6859.JPG



ЎзА
11 985