ЎзА Ўзбек

15.02.2018 08:20 Чоп этиш версияси

Шоҳ ва шоир ҳаёти ёшлар учун ибрат

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан маданий-инновацион тадбир ўтказилди.

Ҳар бир халқнинг тарихи, маданий-миллий бойликлари, менталитетида алоҳида ўрин тутадиган буюк алломалари, йирик шахслари бўлади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур биз учун ана шундай шахслардан бири. У подшоҳ, мумтоз шоир, назариётчи адабиётшунос, фақиҳ, тилшунос, санъатшунос, этнограф, тарихчи, географ, ҳайвонот ва наботот оламининг билимдони, умуман, серқирра ижод соҳибидир. Биргина “Бобурнома” асари унинг кўплаб соҳаларга қизиққани ва ўрганганига яққол мисол бўла олади.

Тадбирда шоҳ ва шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалар тингланди, мусиқий-маданий чиқишлар, спорт тадбирлари, турли интеллектуал ўйинлар, миллий либослар ва қўғирчоқлар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир доирасида ўтказилган кўрик-танлов ва лойиҳалар ғолиблари тақдирланди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
9 091