Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 19:49 Чоп этиш версияси

“Самарқанд сайқали” саҳнада

Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” асари асосида шу номдаги тарихий драма саҳналаштирилди.

Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги арафасида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган саҳна асарида улуғ шоирнинг Самарқандда кечган йиллари, бу ерда олган таҳсиллари ҳақида ҳикоя қилинади.

– Ушбу асарни саҳналаштириш осон эмаслигини ҳис қилгандик, – дейди саҳналаштирувчи режиссёр Ж.Рўзметов. – Чунки Алишер Навоий ҳақида юртимиздаги нуфузли театрларда асарлар намойиш этилган ва улар халқимиз қалбидан чуқур жой олган. Ана шу спектакллар қаторида турадиган, томошабинларга манзур спектакль яратиш учун ундаги ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратдик, тажрибали режиссёрлар, адабиётшунос ва театршунослар билан маслаҳатлашдик. Ҳар бир роль учун актёрларни бир неча босқичда саралаб танладик.

Спектаклдаги ролларни театрнинг маҳоратли актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Б.Раҳимов, С.Ҳакимов, шунингдек, Ф.Расулов, У.Рўзибоева, Х.Баратов, А.Тоштемиров сингари истеъдодли ёшлар ижро этмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 181






Все о погоде - Pogoda.uz