Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.11.2017 15:17 Чоп этиш версияси

Саҳнада “Широқ” спектакли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “RDR” бир актёр театр студияси томонидан “Широқ” спектакли намойиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирга институт профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари ва талабалар таклиф этилди.

“Саҳна ҳаракати ва жисмоний маданият” кафедраси ўқитувчиси Раҳимжон Дўсанов ташаббуси билан ташкил қилинган “RDR” бир актёр театр студиясининг ушбу илк саҳна асари Миркарим Осимнинг “Широқ” афсонаси ва Мирмуҳсиннинг “Широқ” достони асосида саҳналаштирилган. Унда чўпон йигит Широқнинг мислсиз қаҳрамонлиги, она юрти учун жонини фидо қилган бу инсоннинг ҳақиқий ватанпарварлиги ҳақида ҳикоя қилинган.

– Бугунги томоша ёш актёрлар ва режиссёрларнинг касб маҳоратини оширишга қаратилган, – дейди институт кафедра мудири Насиба Абрайқулова. – Шу билан бирга, “Бир актёр театри” жанрининг машаққатли меҳнати ва юқори ижодкорлик қобилияти билан юзага келишини яна бир бор эслатиб ўтишдан иборатдир.Р.Дўсановнинг ўзи саҳнада Широқ, Рустак, Саксфар ва бошқа ролларни ижро этган. Актёр асардаги персонажлар ижроси ва руҳий ҳолатларга маҳорат билан кира олганини томошабинларнинг олқишларидан сезиш қийин эмас.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
2 250






Все о погоде - Pogoda.uz