Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 19:19 Чоп этиш версияси

Сўз мулкининг султони

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган давра суҳбатида шеърият мулкининг султони қолдирган улкан меросни ўрганиш ва тадқиқ қилишнинг маънавий-маърифий аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасига 1948 йили улуғ бобомиз номи берилган. Кенг оммага илм ёғдусини таратувчи ушбу масканнинг «Нодир нашрлар» бўлимида Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари сақланмоқда. Бу ерда китобхонлар учун Навоий асарларининг электрон варианти ҳам яратилган.

Тадбир доирасида шеърият кечаси, Навоий ижодига оид фильм намойиши ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

– Алишер Навоий таваллуди куни барча соҳа кишилари учун байрамдир, – дейди Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети офицери Азизбек Асадов. – Бугунги тадбирга курсантларимиз билан таклиф этилганимиздан жуда хурсандмиз. Шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимимизни янада бойитдик.

Шоир ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлар тадбирга янада файз киритди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
1 163






Все о погоде - Pogoda.uz