Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 17:34 Чоп этиш версияси

«Рангларда тириклик қуввати» дея номланган кўргазмада элликка яқин асар намойиш этилмоқда

«Рангларда тириклик қуввати» дея номланган кўргазмада элликка яқин асар намойиш этилмоқда «Баҳор», «Менинг фикрим», «Ўрда», «Сўқоқда куз». Оддий мўйқалам ёрдамида яратилган ушбу тасвирий санъат асарларида табиат ҳодисалари, юртимиз манзаралари, инсон ички оламининг энг инжа туйғулари маҳорат билан тасвирланган.

Сардор Нугмановнинг пойтахтимизда намойиш этилаётган «Рангларда тириклик қуввати» дея номланган шахсий кўргазмасида ижодкорнинг элликка яқин ана шундай юксак бадиий дид ва савия билан яратилган асарлари намойиш этилмоқда.

9 (1).JPG

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлган учрашувдаги маърузаси ҳамда соҳани ривожлантириш, соҳа ходимларини рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар ижод аҳлини, хусусан, биз, рассомларни руҳлантириб, янги ва сермазмун асарлар яратишга ундаётир, – дейди Сардор Нугманов. – Ижод – бу кўнгил иши. Унда нафақат муаллифнинг, балки томошабиннинг ҳам туйғулари, қарашлари акс этади. Ана шу ҳиссиётлар учрашган, уйғунликка эришган манзил томошабин қалбидир...

Сардор Нугманов 2005 йил илк бор шахсий кўргазмасини ўтказган. У ёш бўлишига қарамай кўпгина халқаро кўргазмаларда иштирок этган. Қозоғистон, Россия, Туркия сингари давлатларда кўргазмалари муваффақиятли ташкил этилган.

Моҳигул Қосимова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 183






Все о погоде - Pogoda.uz