Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 12:33 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда «Нафосат – 2017» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмиддинова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш йўлидаги самарали ишлар хусусида сўз юритди.

Мазкур танловнинг асосий вазифаси ҳам турли ташкилотларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг кийиниш услуби, бугунги кунда улар ўртасида миллий ва замонавий, менталитетимизга мос равишдаги либосларни мунтазам равишда тарғиб қилиб боришдан иборат.

Кўрик-танлов 4 асосий йўналиш – «Ишбилармон ва етакчи аёл», «Талаба қиз», «Ижодкор аёл» ҳамда «Эркин мавзу» бўйича ўтказилди. Ҳудудий босқичда қатнашган 20 иштирокчидан 3 нафари шаҳар танлов ҳайъат аъзолари томонидан мамлакат босқичида иштирок этиш учун танлаб олинди. Улар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчилари Дилфуза Турсунпўлатова, Малоҳат Хўжақулова ҳамда Мадина Пўлатовадир.

Танлов доирасида «Йилнинг энг яхши ёш модельер-дизайнери», «Энг яхши миллий йўналишдаги модельер-дизайнер» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
1 964






Все о погоде - Pogoda.uz