ЎзА Ўзбек

08.09.2018 16:04 Чоп этиш версияси

Қозоғистонлик рассом кўргазмаси очилди

Қозоғистонлик рассом кўргазмаси очилди
Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида қозоғистонлик рассом Батухан Байменнинг шахсий кўргазмаси очилди. Унда ижодкорнинг 150 га яқин ижод намунаси намойиш этилмоқда.

Ижодкорнинг асарлари дунёнинг кўплаб давлатларидаги санъат галереяларидан муносиб жой эгаллаган. Б.Байменнинг асарлари Тошкентда илк бор 1986 йилда намойиш этилган.

3.JPG

Б.Баймен ижодида Абай шеъриятининг тасвирий ифодасини сезиш мумкин. Шеърдаги ҳиссиётлар рассом чизгиларида жонланади. Бу суратларни томоша қилар экансиз бепоён қозоқ даласи, сурувлар, ўтов ва меҳмондўст халқ тантилиги кўз олдингизда намоён бўлади.

23.JPG

Рассомнинг “Асрга татигулик кун”, “Раймали оға”, “Кўчманчи қушлар”, “Ов”, “Кўчманчилар”, “Менинг кечинмаларим”, “Хавотирли туш”, “Бахт ҳақида суҳбат”, “Қоғоз самолёт”, “Мовий кўл” каби асарлари чуқур фалсафий ғояларга йўғрилгани билан томошабин қалбида эзгу туйғулар уйғотади.

28.JPG

Кўргазма 27 сентябргача давом этади.

Г.Бобоева, О.Ғуломов (сурат), ЎзА
6 420