Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 18:03 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбой Бойбўсинов ижодига бағишланган кўргазма очилди

И.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейида Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбой Бойбўсинов ижодига бағишланган “Умр сўқмоқлари” номли шахсий кўргазма очилди.

Мавзу хилма-хиллиги, тасвир ранг-баранглиги ва теран фалсафий мушоҳада мусаввир ижодининг асосий йўналиши бўлиб, тасвир аниқлигини таъминлаш баробарида, асарни чуқур мазмун билан бойитади.

– Бу мусаввирнинг ижоди ўзига хос бир мактаб, – дейди музей ходими Дилфуза Худойбергенова. – Унинг реализм йўналишида яратган кўплаб картиналарида ранглар уйғунлиги, вақеалар тафсилоти, характерлар ёрқинлиги яққол кўзга ташланади. Айниқса, натюрморт, пейзаж, портрет жанрларидаги асарлари мафтункорлиги, сержило кўриниши билан киши руҳиятига ижобий таъсир этади.

Мусаввирнинг кўргазмадан ўрин олган аппликация усулида яратган асарлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Табиий материаллар – тош, қум, суяк, балиқ тангачаларининг ранглар билан уйғунлиги асосида тасвирланган воқеалар санъатшунос мутахассислар ва томошабинлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
1 552






Все о погоде - Pogoda.uz