ЎзА Ўзбек

04.05.2018 20:33 Чоп этиш версияси

Нуронийлар учун концерт дастури ташкил этилди

Нуронийлар учун концерт дастури ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан “Туркистон” санъат саройида “Устозларга эҳтиром” деб номланган маданий-маърифий концерт-тадбири ўтказилди. Концертга нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Мамлакатимизда табаррук ёшдаги ҳамюртларимизни ардоқлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жиҳатлар, айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами арафасидаги савобли ишларда, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини, меҳнат фахрийларини рағбатлантиришга оид амалий чора-тадбирларда янада яққол намоён бўлмоқда. Ижодий ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, фаол хотин-қизлар, ёшлар нуронийлар, фахрийлар хонадонларига бориб, уларни зиёрат қилмоқда. Байрам муносабати билан кексаларга совғалар топширилмоқда.

3.jpg

5.jpg

Концертда ўзбек миллий хореография санъатига ҳисса қўшган устоз-санъаткорлар ижро этган миллий рақсларнинг ёш раққосалар томонидан талқини, мусиқа санъатининг ранг-баранг намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
8 840