Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.02.2018 21:00 Чоп этиш версияси

Нукуслик талаба йигит Россияда ўтказилган халқаро танловда Гран-при ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 10-12 февраль кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган «Краски народов мира в проектах берега надежды» танловида фольклор йўналиши бўйича иштирок этган қорақалпоғистонлик Муҳаммад Тўрабеков Гран-при ғолиби бўлди.

photo_2018-02-10_15-56-49.jpgУшбу хушхабарни бизга ғолибнинг ўзи Екатеринбург шаҳридан телефон орқали етказди. Муҳаммад шу муваффақияти билан 26 март ва 4 апрел кунлари Қримда ўтказиладиган «Париж, я люблю тебя» деб номланган 27-халқаро болалар ва ўсмирлар танловининг супер финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Муҳаммад 1999 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Болалигидан бадиий санъатга қизиқади. У Нукусдаги 1- Ешжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиб, устози Буркутбой Пиязовдан бадиий санъатнинг ўзига хос сирларин ўрганади.

«Йигитга қирқ ҳунар ҳам оз» дегани каби, у дўмбира соз асбобини ҳам маромига келтириб чалиб, қозоқ халқ куйларини ижро эта олади. Шунингдек, у «Саятхон-Ҳамра» достонини тўлиқ ёд олган. М.Тўрабеков Нукус Маданият ва санъат коллежида ўқиган даврида устози, Ўзбекистон халқ бахшиси Тенгел Қаллиевга шогирд тушиб, устозининг топшириқларини астойдил бажаради. Ҳозирги кунда иқтидорли ёш Муҳаммад Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институти Мусиқий таълим йўналишининг 1-босқич талабаси.

– Бундай ютуқларга эга бўлишимда онам Равшан ва устозим Тенгел оғанинг ҳиссалари катта, – дейди М.Тўрабеков

Анвар Насирлаев, ЎзА
9 462