Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 16:51 Чоп этиш версияси

Назм ва наво кечаси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган "Назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, нуроний отахон ва онахонлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар миллий маънавиятимизни юксалтириш, буюк аждодларимизнинг бой мероси, ижод мактабини мукаммал ўрганиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар юксак натижалар бераётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан миллий адабиётимиз, маънавиятимиз ривожи йўлида кўрсатилаётган улкан эътибор ёшларнинг китобга бўлган меҳрини кучайтириш, ижод аҳлини янги-янги асарлар яратишга руҳлантирмоқда.

Миллий адабиётимиз, она тилимизнинг жаҳонга танилишида Навоий ижодининг ҳиссаси беқиёс. Мутафаккир асарлари ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат, катталарга ҳурмат, бахтиёр кунлар учун шукроналик руҳида тарбиялашда улкан аҳамиятга эга. Айни пайтда шоирнинг бой маънавий мероси ёшларимизни турли таҳдидлар, хатарли ғоялардан ишончли ҳимоялашда, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашда муҳим маънавий қалқон вазифасини ўташи шубҳасиз.

– Навоийни ҳар куни ўқиш, уқиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Жамолиддинов. – Бутун башариятни огоҳлик, ҳамжиҳатлик, комиллик, аҳиллик ва дўстлик сари ундаган даҳо шоиримизнинг ижоди барча санъаткорлар учун битмас-туганмас илҳом манбаи саналади. Мусиқий кеча бежиз мазкур масканда ўтказилмади. Зеро, бобомиз номи билан юритилувчи ушбу мўътабар даргоҳ бунёдкор халқимизнинг Навоий даҳосига бўлган чексиз меҳри ва эҳтиромининг ёрқин намунасидир.

Кечада шоир ғазаллари билан куйланувчи ашулалар, шоир ижодидан намуналар янгради.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 281






Все о погоде - Pogoda.uz