Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 16:18 Чоп этиш версияси

Навосиз улуснинг навобахши бўл

Навосиз улуснинг навобахши бўл
9 февраль – Алишер Навоий таваллуди куни 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Навосиз улуснинг навобахши бўл...» деб номланган мушоира кечаси бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, навоийшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, тадқиқотчилар, ёш ижодкорлар қатнашди.

Алишер Навоий асарларида эл-улус хизматида бўлишдек шарафли касбнинг аҳамияти, халқ манфаатлари ҳар нарсадан устунлиги, вафо, садоқат каби туйғулар поклиги таърифланган. Бу каби эзгу ғояларни изчил ўрганиш, ёшларимизнинг онгу шуурига чуқур сингдириш оқил ва билимли мутахассисларни, комил инсонларни вояга етказишда муҳим омил бўлади.

5.JPG

Алломанинг ўгитлари ёш авлодда юксак маънавият, эл-юрт тақдири учун дахлдорлик, ватанпарварлик, бағрикенглик каби эзгу фазилатларни шакллантирибгина қолмай, жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, турли мутахассислар учун жуда аҳамиятли. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биносида ўтказилган илк мушоира кечаси сўз мулкининг султони Алишер Навоий ижодига бағишлангани учун ҳам ўзгача файз ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Анжуманда шоир ғазалларидан, таниқли шоирларнинг ижодий ишларидан намуналар ўқилди.

6.JPG

Навоий ижодини ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги янги илмий тадқиқотлар, юртимизда ижодкорларга берилаётган кенг имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

Барно Мелиқулова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат) ЎзА
14 871