Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 15:02 Чоп этиш версияси

Навоий ижодига бағишланди

Пойтахтимиздаги “Гулшан” маданият саройида буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда буюк шоирнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Алломанинг умумбашарият мулкига айланган бой маънавий мероси бугун ҳам ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Навоий асарларида юксак маънавият, бурч ва адолат, эзгулик ва гўзаллик каби абадий мавзулар тараннум этилади.

Учрашувда иштирокчилар томонидан улуғ ижодкорнинг ғазаллари, достонларидан парчалар, ёш шоирларнинг Алишер Навоийга бағишлаб ёзган шеърлари ўқилди.

– “Фарҳод ва Ширин” достонини катта қизиқиш билан қайта-қайта ўқийман, – дейди 211-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Сардор Мўминов. – Турли синов ва қаршиликларни бирин-кетин енгган бош қаҳрамонларнинг ички кечинмалари ва интилишлари юксак бадиий маҳорат билан баён этилгани мени ҳайратга солади. Буюк бобомизнинг бебаҳо асарлари бизни ҳамиша илҳомлантириб, эзгулик ва адолатга етаклайди.

Роман Бондарчук, ЎзА
2 943






Все о погоде - Pogoda.uz