Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 18:44 Чоп этиш версияси

Навоий ижоди ва навқирон авлод

Мамлакатимизда буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент темир йўл муҳандислари институтида бўлиб ўтди. Унда профессор-ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, шеърият мухлислари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда маънавиятимизни юксалтириш, улуғ аждодларимизнинг ўлмас меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш, унинг мазмун-моҳиятини ёшларимиз онгу шуурига сингдиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Маънавият ва маърифатни юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш, она тилимиз, миллий адабиётимиз равнақида улуғ шоир, мутафаккир Алишер Навоий ижодининг аҳамияти беқиёсдир.

– Буюк мутафаккирнинг тўғри сўз, эзгу амал ва ният билан яшамоқ зарур, деган ўгитлари биз, ёшлар учун ибрат манбаидир, – дейди институт талабаси Аъзам Азимов. – Бугунги тадбирда Навоий бобомиз ҳаёти ва ижоди ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлдик. Улуғ шоир асарларини турли шаклда нашр этиш кўламининг кенгайгани биз, ёшларнинг бу бебаҳо меросдан янада кўпроқ баҳраманд бўлишимизга кенг имкон яратмоқда.

Тадбирда талабалар томонидан саҳна кўринишлари ижро этилди, буюк бобокалонимизнинг инсон бахт-саодати, фаровонлиги, садоқат ва вафо каби юксак фазилатлар тараннум этилган ғазалларидан намуналар ўқилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 543






Все о погоде - Pogoda.uz