Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 19:06 Чоп этиш версияси

Наманганда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Наманганда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган танловда вилоятдаги ижодий ташкилотлар вакиллари, шоир-ёзувчилар, журналистлар, рассом ва тасвирий санъат усталари иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбарининг яқинда ижодкорлар билан ўтказган учрашуви мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида катта тарихий воқеа бўлди, – дейди Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи З.Мансуров. – Унда адабиёт, журналистика, маданият ва санъатнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига юксак баҳо берилди, соҳадаги камчилик ва муаммолар рўй-рост ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди. Ижодкорларга муносиб шароит яратиш, уларни меҳнатига яраша рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқлар, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалаётгани, қишлоқ ва шаҳарларимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари шоир-ёзувчилар, журналистлар, санъат олами вакилларига илҳом ва ижод манбаи бўлиб хизмат қилади.

7.jpg

Бу жиҳатлар кўрик-танловга юздан зиёд иштирокчи, хусусан, адиблар, босма оммавий ахборот воситалари, теле-радио, тасвирий санъат ва кино соҳаси ходимлари томонидан тақдим этилган ижодий ишларда ҳам ўз аксини топди.

Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 590






Все о погоде - Pogoda.uz