Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 15:30 Чоп этиш версияси

Музейлар – маданиятимиз хазинаси

Миллий матбуот марказида "Музейлар – бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Маданият вазирининг ўринбосари К.Оқилова ва бошқалар ёшлар маънавияти, билими ва тафаккурини, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрўси ва нуфузини юксалтиришда музейлар ғоят катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мамлакатимизда музейлар тўғрисида қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазкур маърифат масканларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш, уларнинг фаолиятини давр руҳига ҳамоҳанг йўлга қўйиш, айниқса, ўқувчи-ёшларни музейларга тобора кенгроқ жалб этиш имконини бермоқда. Ўқувчи-ёшлар учун яратилган шароитлар натижасида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари болалар ўз ота-оналари ёки уларга ҳамроҳлик этувчи шахслар билан бирга музейларни бепул томоша қилиши мумкин.

Юртимизда музейларнинг самарали фаолият кўрсатиши, уларда сақланаётган нодир ашёларни муҳофазалаш, илмий-маърифий фаолият кўламини кенгайтириш, мутахассисларнинг касб малакасини ошириш юзасидан тизимли ишлар бажарилмоқда. Жорий йил И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи нодир экспонатларидан иборат кўргазманинг Москва шаҳрида муваффақиятли ўтказилгани юртимиз музейларига халқаро миқёсда эътибор ва қизиқишнинг нечоғли катта эканини яна бир карра кўрсатди.

Анжуманда музейшуносликка оид таълимни тубдан такомиллаштириш, кадрларнинг билим ва маҳоратини юксалтириш, ашёларни сақлашда илғор технологияларни кенг жорий этиш, ёш авлодни музейларга жалб этишга оид маърифий лойиҳаларни кенгайтириш тўғрисида фикр алмашилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига вазирлик мутасаддилари жавоб қайтарди.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 362






Все о погоде - Pogoda.uz