Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 18:10 Чоп этиш версияси

Мусаввир ижодига бағишланди

Мусаввир ижодига бағишланди Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида рангтасвирчи мусаввир Самиғ Абдуллаев ижод намуналаридан иборат бадиий кўргазма ташкил этилди.

Мамлакатимизда миллий тасвирий санъатимиз равнақи йўлида узоқ йиллар ва самарали меҳнат қилган мусаввирларнинг ижодини ўрганиш, уларнинг хотирасини эъзозлаш масаласига доимий эътибор қаратилмоқда.

С.Абдуллаев ҳаёт бўлганида бу йил юз ёшга тўлар эди. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган таниқли рассомнинг картиналарида тинч ва осойишта ҳаётни тараннум этиш, бошимиз узра мусаффо осмонни, Ватаннинг ҳар қарич тупроғини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, келажак учун масъуллик ғояси устувор ўрин тутади.

Мазкур кўргазмада унинг она табиатнинг бетакрор гўзаллиги, осойишта, фаровон ҳаётни тараннум этувчи қирққа яқин асари томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган. "Қоялар. Оқшом", "Баҳорги хиёбон", "Қирғоқ", "Денгиз манзараси" каби картиналар мўйқалам соҳибининг ҳаёт йўли, хотираларини акс эттиргани билан қадрлидир.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
3 265






Все о погоде - Pogoda.uz