Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 19:36 Чоп этиш версияси

Заҳириддин Бобур таваллудига бағишланган миллий ҳунармандлик кўргазмаси очилди

Пойтахтимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган декоратив амалий санъат кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, Бобур ўзининг шоҳ асари – “Бобурнома”да ўз даврининг урф-одат ва анъаналари билан бир қаторда ҳунармандларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумотлар келтирган.

Кўргазмада халқ ҳунармандлиги анъаналарини давом эттираётган усталар, жумладан, Риштон кулолчилик, Бухоро зардўзлик ва миллий либос мактаблари вакиллари иштирок этди.

– Биз мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган табиий матолардан кенг фойдаланамиз, шу сабабли маҳсулотларимиз қулай, ихчам ва сифатли, – дейди миллий либос устаси Расул Яҳёев. – Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда фаол қатнашишга ҳаракат қиламиз. Яқинда Ҳиндистонда бўлиб, ўзбек миллий либослари ва каштачилик намуналарини намойиш этдик. Ҳиндистонлик мутахассислар ва тадбиркорлар маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдириб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этди.

Кўргазма доирасида маҳорат дарслари ташкил этилди. Иштирокчилар тасвирий санъат, ганчкорлик ва каштадўзликда ўзини синаб кўриш имконига эга бўлди.

Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларидан парчалар ўқилди.

Роман Бондарчук, ЎзА
1 668






Все о погоде - Pogoda.uz