Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 16:17 Чоп этиш версияси

Фарғонада миллий либослар кўрик-танлови бўлиб ўтди

Фарғонада миллий либослар кўрик-танлови бўлиб ўтди Фарғонада вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан “Миллий либос–маънавият кўзгуси” деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ўзаро баҳслашди.

Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароит яратилмоқда. Бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни турли маънавий таҳдидлардан асраш, ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган танлов миллий қадриятларимизни ривожлантириш, ёшларда миллий либосларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, кийиниш маданиятини юксалтириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

– Мазкур танлов ёшларимиз онги ва қалбига миллий маънавиятимиз, урф-одат ва қадриятларимизни янада кенг сингдиришда амалий аҳамият касб этади, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси Шерзод Полвонов. – Атлас, адрас, беқасам сингари миллий матолардан тикилган либослар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Жамоалар бугун турли шартлар орқали миллий либосларимиз, уларнинг аҳамиятини очиб берди.

Тадбир доирасида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари қошида фаолият кўрсатаётган тўгаракларда, маҳаллаларда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган тикувчи хотин-қизлар томонидан тикилган либослар намойиш этилди.

Фарғона шаҳрининг “Банорас” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди ва ташкилотчиларнинг совғалари билан тақдирланди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 111






Все о погоде - Pogoda.uz