Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 18:38 Чоп этиш версияси

Миллий ифтихоримиз рамзи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган "Алишер Навоий ижоди – миллий маънавиятимиз хазинаси" мавзуидаги адабий тадбирда буюк мутафаккир ҳаёти, ижоди, ибратли фаолиятининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Университет ректори А.Мараҳимов, навоийшунос олимлар С.Олимов, Ҳ.Болтабоев, Ўзбекистон халқ артисти С.Умаров ва бошқалар Навоий асарлари инсонпарварлик, эзгулик, тинчликпарварлик каби юксак ғоялар билан йўғрилганини таъкидлади.

– Навоий миллатимизнинг шаъни, шукуҳи, бахти, фахру-ифтихоридир, – дейди адабиётшунос А.Алимбеков. – Буюк бобокалонимизнинг бой меросидан маънавий камолот, одоб-ахлоқ, илм-фан, фалсафа каби турли мавзулардаги саволларга аниқ жавоб олиш мумкин.

Тадбирда талабалар ўзбек ва хорижий тилларда Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди.

Назокат Усмонова, ЎзА
1 033






Все о погоде - Pogoda.uz