ЎзА Ўзбек

08.06.2018 18:28 Чоп этиш версияси

Маданият вазирлиги муассислигида янги "Маданият" газетаси нашр қилинади

Маданият вазирлиги муассислигида янги "Маданият" газетаси нашр қилинади
Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, унда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тезкорлик билан ёритиб борилади. Тизимдаги ва унинг тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар фаолияти янада кенгроқ тарғиб қилиниб, маданият соҳасига алоқадор долзарб мавзуларда мақолалар бериб борилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳозиргача вазирлик муассислигида "Гулистон", "Театр", "Мозийдан садо" журналлари нашр этиб келинади. Ушбу нашрларда маданият ва санъат соҳасидаги бир-биридан қизиқарли мақолалар, таҳлиллар ҳамда янгиликлар мунтазам ёритиб борилишига қарамасдан нима сабабдан янги нашр – газетага эҳтиёж туғилди?!

Келгусида "Маданият" газетаси ҳақиқий тарбия ўчоғига, миллийлигимиз, қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз тарғиботчисига айланишига шубҳа йўқ. Аммо интернет нашрлари тобора ривожланиб, ахборот манбалари сони кун сайин ортиб бораётган бир даврда ўқувчилар қалбини забт этиш ҳам осон эмас. Ана шу тенденцияларни инобатга олган нашр ижодкорлари газетхонлар эътиборини қай тарзда қаратар экан?

Бу ҳақда тез кунларда газетанинг илк сони муносабати билан ўтказиладиган тақдимот маросимида билиб оламиз.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
8 281