Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 19:23 Чоп этиш версияси

«Мўйқаламда юртим жамоли» деб номланган кўргазма очилди

«Мўйқаламда юртим жамоли» деб номланган кўргазма очилди Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида «Шуҳрат» медали соҳиби, миниатюрачи рассом Абдуҳаким Каримов ва ёш ижодкор Нозима Қаюмийнинг «Мўйқаламда юртим жамоли» деб номланган кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар А.Каримов ва Н.Қаюмий ижодида Шарқ миниатюраси анъаналари замонавий ва янги услублар уйғунлигида ўзига хос тарзда талқин этилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси А.Каримов Хитой, Россия, Япония, Англияда ўтказилган кўргазма, танлов ва миниатюрачи рассомлар симпозиумлари иштирокчиси. У Алишер Навоий, Умар Ҳайём, Паҳлавон Маҳмуд, Машраб, Лутфий каби мумтоз адабиётимиз намояндалари ижодига мурожаат қилиб, дўстлик, инсонийлик, меҳр-муҳаббат, вафо, висол мавзулари мазмун-моҳиятини очиб берувчи миниатюра ва рангтасвир йўналишларида асарлар яратиб келмоқда. Унинг «Қақнус», «Сайил», «Дарвишлар», «Ватанга йўл», «Бахт қуши» сингари асарларида бу жиҳатлар янада яққол ифода этилган.

5 (1).JPG

Ёш мусаввир Нозима Қаюмийга ижодкорлик отаси Абдуҳаким Каримовдан ўтган. Оиладаги тарбия, отаси чизган тасвирий асарлар Нозимани ҳам шу санъат оламига етаклади. Бугунги кунда Нозима профессионал ижодкор сифатида китоб графикаси ва миниатюра йўналишларида ижод қилмоқда.

Экспозициядан жой олган рассом Абдуҳаким Каримовнинг «Она табиат», «Лайли ва Мажнун», «Меърож», «Тарози», Нозима Қаюмийнинг «Бахтнинг турфа ранглари», «Заринанинг қиличи», «Она алласи» каби асарларидаги тасвирлар ифодаси мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
3 910






Все о погоде - Pogoda.uz